Хойлунд Португалияга қарши ўйиндан кейин Жорже Жезушни нима сабабдан кўкрагидан итарганини тушунтирди.

"Португалияга қарши ўйиндан сўнг айтганимдек, голни нишонлашим Роналдуга бағишланган эди.

Аслида ушбу силтаб юбориш Жезушнинг Роналду бўйича қарорига умуман алоқадор эмас. Бунинг сабаби — у кўзларимга қарашга ҳам ҳафсала қилмаганида. Менимча, бу спортчига хос бўлмаган ҳаракат.

Футбол ўйинидан сўнг тўғри ва самимий қўл бериб кўришиш керак. У жуда совуқ ҳолда кўкрагимдан итариб, бошқа томонга қараб олди. Шунинг учун мен шунчаки: "Эй, жиддий айтапсанми?", деб бунга эътибор қаратдим. Бор гап шунда", - дея таъриф бериб ўтди даниялик форвард.