Ҳакам аввал қоидабузарликни тан олди, кейин эса Хавертснинг офсайдда бўлганини эълон қилди

Англия Премер-лигасида “Арсенал” “Халл Сити”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиннинг биринчи бўлими охирида юз берган ВАР эпизоди томошабинларни ҳам, тармоқ фойдаланувчиларини ҳам ажаблантирди.

Танаффусга бир неча дақиқа қолганда “Халл” ҳимоячиси Нобел Менди жарима майдончасида Кай Хавертснинг футболкасидан тортди, немис ҳужумчи эса йиқилди. ВАР ҳакам Фараи Халламни монитор олдига чақирди.

Қоида бузарлик
Қоида бузарлик Фото: Тҳе Сун

Эпизодни қайта кўриб чиққан ҳакам стадион динамиги орқали томошабинларга қоидабузарлик ҳақиқатан содир бўлганини эълон қилди. “Эмиратес” мухлислари пеналти белгиланади деб ўйлаб, овоз чиқариб қувона бошлади. Бироқ ҳакам дарров гапини давом эттирди: Хавертснинг ўзи офсайд ҳолатида бўлгани учун жарима зарбаси белгиланмайди.

Футболчи йиқилган вазият
Футболчи йиқилган вазият Фото: Тҳе Сун

Бу қарор ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Мухлисларнинг кўпчилиги офсайд аниқ кўриниб турган бўлса, нега ўйин тўхтатилиб, ҳакам мониторга юборилгани ҳақида савол берди. Айримлар эса бу ҳолатни ҳазил билан қабул қилиб, ҳакамлар бригадаси “Арсенал” ўйинчилари ва мухлисларини алдаб қўйган, деб ёзди.

Мезбонлар учун бу қарор қимматга тушиши мумкин эди. Премер-лигага янги кўтарилган “Халл” ҳимояда пухта ўйнаб, “Арсенал”га анча қийинчилик туғдирди. Бироқ 72-дақиқада сардор Мартин Одегор ҳисобни очди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Манба: Тҳе Сун