Эрлинг Холанд келаси ёзги трансфер ойнасининг энг кўп муҳокама қилинадиган футболчиларидан бирига айланиши мумкин. "Эл Насионал" нашри хабарига кўра, норвегиялик ҳужумчи 2026/27 йилги мавсумни "Манчестер Сити"даги сўнгги мавсуми сифатида кўрмоқда. Клубнинг молиявий қоидалар бузилиши билан боғлиқ муаммолари эса унинг кетиш истагини янада кучайтирган.

Манбага кўра, Холанд фаолиятини Испания чемпионатида давом эттирмоқчи ва "Реал"дан кўра 'Барселона" вариантини маъқул кўрмоқда.

"Ҳозирда Фликнинг лойиҳаси Холандни Моуринионикига қараганда анча кўпроқ жалб қилмоқда. "Реал"да Мбаппе ва Винисиус туфайли Эрлинг учун жой топиш қийин бўларди. У эса Рафиня ва Ямалга қўшилиб, қўрқинчли ҳужум учлигини шакллантиришни афзал кўрарди", — дейилади Эл Насионал материалида.

Трансфермаркт портали мутахассислари 26 ёшли Холанннинг қийматини 220 миллион евро деб баҳоламоқда.