"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор "Вилларреал"га қарши учрашувда рақибининг сочидан тортгани учун ВАР аралашувидан сўнг қизил карточка олди.
Бразилиялик футболчи ушбу ҳолат учун жами тўртта ўйинга дисквалификатсия қилинди: қоидабузарлик учун иккита ва қизил карточкадан кейинги тажовузкор хатти-ҳаракатлари учун яна иккита ўйин.
"Тўртта ўйинга дисквалификатсия қилинган футболчини эслай олмайман. Бу янги қоида бўлса керак, чунки менга ҳеч қачон бундай жазо ҳақида айтишмаган", — деди Винисиус "Тҳе Тоучлине" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида Римда "Рома"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.