"Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниор қизил карточка олганидан сўнг учрашув бош ҳаками томонидан тузилган қайднома сабабли дисквалификатсия муддати узайтирилиши ва бўлажак "Эл-Класико"ни ўтказиб юбориш хавфи остида қолди.
Ҳакамнинг ўйиндан кейинги расмий қайдномасида шундай дейилади:
"Винисиус майдондан четлатилганидан кейин ҳам қароримга эътироз билдиришда давом этди. У баланд овозда бақириб, тажовузкорона тарзда мен турган ҳудуд томон юрди. Жамоадошлари уни тўхтатишга мажбур бўлишди. Бироқ унинг аниқ қандай сўзларни айтганини тушуна олмадим".