"Борнли" ҳужумчиси Жейми Варди "Манчестер Юнайтед" капитани Бруну Фернандеш ҳақида фикр билдирди.
39 ёшли англиялик "Лестер" сафида ўйнаган пайтларида португалиялик ярим ҳимоячига қарши майдонга тушганини эслади.
"У жуда яхши, жуда яхши. У узатманинг барча вариантларини кўради, ҳамма нарсани бошқалардан олдин пайқайди. Фернандешга қарши ўйнаганингизда, у шунчаки жиғингизга тегади. Ҳакамга ҳам, сизга ҳам босим ўтказади.
Шу билан бирга, у ҳақида эшитганларимга кўра, майдон ташқарида дунёдаги энг хотиржам инсон. Балки ўйин пайтида у шунчаки ҳиссиётларига эрк берар. Аммо ўйинчи сифатида у қўрқинчли даражада кучли", — деди Варди ўз подкастида.