ТЕАМталк хабарига кўра, "Тоттенҳем" раҳбарияти бош мураббий Роберто де Зерби билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Жамоа АПЛдаги дастлабки 6 та ўйиндан атиги 3 очко тўплаганига қарамай, клубда италиялик мутахассис лойиҳани амалга ошириш учун муносиб мураббий деб ҳисобланмоқда. Раҳбарият натижалар яхшиланишига ишонмоқда. Де Зербининг ўзи ҳам жамоада ишлашни давом эттириш ниятида.

Ёзда "Тоттенҳем" таркибни кучайтириш учун катта маблағ сарфлади. Шу боис клуб мураббийга вазиятни ўнглаш учун вақт бермоқчи.

Шунингдек, де Зербининг ўтган мавсум охиридаги иши ҳам инобатга олинмоқда. У март ойи охирида жамоани қабул қилиб олган ва АПЛда жон сақлаш учун курашаётган "Тоттенҳем"нинг олий дивизионда қолишига ёрдам берган.