Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган дастлабки икки беллашув бўлиб ўтди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК сафарда Машъал билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдаги ягона голни 84-дақиқада Асадбек Собиржонов киритди.
Шунингдек, Андижон ҳам ўз ўйинини ўтказди ва Қизилқумга минимал ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Отабек Жўрақўзиевнинг 37-дақиқада киритган голи жамоасига ғалабани тақдим этди.