СНН Португал журналисти Руй Сантушнинг хабар беришича, Криштиану Роналду Жорже Жезуш терма жамоа бош мураббийи бўлиб турган вақтда Португалия сафида ўйнашни истамаяпти.
41 ёшли ҳужумчи Жезуш уни Норвегияга қарши Миллатлар лигаси ўйинида майдонга туширмаганидан сўнг терма жамоа ихтиёрини тарк этган эди.
"Криштиану терма жамоага қайтмаслигини айтган. Камида Жорже Жезуш жамоа бош мураббийи бўлиб турган вақтда.
У юзага келган вазиятдан жуда норози. Айниқса, Жезушнинг сўзлари унда катта эътироз уйғотган.
Криштиану мураббийнинг самимийлигига ва унинг сўзларига ишончини йўқотди. Чунки Жезуш уни Миллатлар лигасида ўйнатиш учун қайтариш истагини билдирган бир вақтда “Ҳеч ким узр сўраши шарт эмас. Таркибни мен танлайман", деган кескин фикрни ҳам айтди", — деди журналист.