"Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри "Реал Мадрид"нинг ўйин услуби ва тактикаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

💬 Родрининг сўзларига кўра:

"Реал Мадрид" ўз рақибларида аслида тургандан кўра кучсизроқдек таассурот уйғота оладими? Улар бизни алдай олишмайди, ҳеч бўлмаганда мени алдай олишмайди.

Йиллар давомида "Реал"га қарши кўп маротаба ўйнаганман ва уларнинг футболчиларини жуда яхши биламан. Улар рақибни гўёки ўзларининг энг яхши спорт формасида эмасликларига ишонтиришга уста эканидан тўлиқ хабардорман.

Аммо ҳақиқат шундаки, "Реал Мадрид" қандай спорт формасида ёки қандай вазиятда бўлишидан қатъи назар, ҳар доим хавфли ва маҳоратли рақиб бўлиб қолаверади".