Тҳе Тоучлине хабарига кўра, "Реал"нинг бир нечта футболчиси бош мураббий Жозе Моуринионинг ёндашувидан норози. Улар португалиялик мутахассис жамоавий ўйин тизимини шакллантиришдан кўра, футболчиларнинг индивидуал маҳоратига кўпроқ таянаётганини танқид қилмоқда.
"Кийиниш хонасидаги бўлиниш кучайиб бораётгандек. Турли гуруҳлар "Реал"га айнан қандай мураббий кераклиги борасида ҳар хил фикрда", — дея манбанинг сўзларини келтирмоқда нашр.
Қизиғи, Хаби Алонсо "Реал"дан айнан тактик ёндашуви ҳаддан ташқари мураккаб бўлгани сабабли кетгани айтилган эди. Моуринио эса айрим футболчилар томонидан тактик жиҳатдан етарлича чуқур иш олиб бормаётганликда танқид қилинмоқда.
Аввалроқ "Реал" ичидаги муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.