Деклан Райс "Арсенал" билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашга яқин. Бу ҳақда ББС Спорт хабар берди.

27 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси келаси мавсум якунига қадар амал қилади. Янги келишув бўйича музокаралар эса якуний босқичга яқинлашган.

Манбага кўра, Райс Букаё Сака билан бир қаторда клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Маълумотларга кўра, Сака ҳафтасига 350 минг фунтга яқин маош олади. Райснинг айни пайтдаги маоши эса ҳафтасига 240 минг фунт атрофида экани айтилмоқда.