"Реал"нинг собиқ сардори Дани Карвахал фаолиятини "Хетафе"да давом эттиради.
34 ёшли ҳимоячи сешанба куни янги клуби билан шартнома имзолади. Ла Лига раҳбарияти келишувни маъқуллади ва Карвахалнинг эркин агент сифатидаги трансфери расман тасдиқланди.
Испаниялик футболчи 2013–2026 йилларда "Реал" шарафини ҳимоя қилган. Ўтган мавсум якунига етгач, у Мадрид клубини тарк этди.
"Хетафе" Испания чемпионатининг 8-туридан кейин 8 очко билан 14-ўринда бормоқда.