Хвича Кварасхелия кечаги "Барселона"га қарши ўйинда ўнг тиззасининг олдинги хочсимон боғламини узиб олди. Грузиялик футболчи яқин кунларда жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради.

Усмон Дембеле чап сон қисми, Маркинос эса ўнг сон қисми жароҳати сабабли яқин ҳафталар давомида даволанади.