39 ёшли Педро Родригес чоршанба куни футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Испаниялик собиқ вингер "Барселона"дан кетганидан кейин "Челси"да ўтказган йилларини эслади.

"Лондонда мен ҳаммасини нолдан бошлашни ўргандим, янги маданият билан танишдим ва шахс сифатида ривожландим", — деди Педро.

"Челси"даги беш йилдан сўнг жаҳон ва Европа чемпиони "Рома"га ўтди. Бир йилдан кейин эса унинг сўнгги клуби бўлган "Латсио" сафига қўшилди.

"Италия қалбимга жуда яқин бўлиб қолди. У ерга тажрибали ўйинчи сифатида бордим, аммо мени ўз ўғилларидек қабул қилишди", — дея эслаб ўтди. 

Педро "Барселона" сафида Испанияни тарк этишидан олдин Чемпионлар лигасида уч марта ғолиб чиққан.