Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган илк беллашув ўз ниҳоясига етди. 

Камолиддин Тожиев бошқарувидаги "Пахтакор" ўз майдонида Саудиянинг "Ал-Қодисия" клубини қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Дастлаб, учрашувнинг 35-дақиқасида Тижжани Рейндерс ҳисобни очди. 89-дақиқада эса Достонбек Ҳамдамов пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди ва жамоасига 1 очко тақдим этди.