Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон У-23 терма жамоаси Осиё ўйинлар 3-ўрин учун баҳсда Хитой билан куч синашиб, пеналтилар сериясида мағлуб бўлди.
Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якунланди. Пеналтилар сериясида эса 4:3 ҳисоби қайд этилди.
Беллашувнинг 15-дақиқасида Ҳу Ҳетоо вакилларимиз дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим якунланаётганда Сардор Баҳромов орадаги фарқни йўққа чиқазди. 53-дақиқада Хитой аъзоси яна гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Барчаси якунлангандек эди, бироқ 90-дақиқада Шодиёр Шодибеков муҳим голни урди.
Ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди!