"Реал Мадрид" бош мураббийи Жозе Моуринио жамоадаги тартиб-интизом ва футболчиларнинг масъулияти ҳақида яна бир бор "Бернабеу" мухлисларига ваъда берди:
"Сизга ваъда бераман, агар "Реал Мадрид" футболчиси ўзини "Реал” ўйинчисига муносиб тутмаса ва ўз мажбуриятларини бажармаса... сиз ҳатто уни хуштакбозлик билан кутиб олишга ҳам улгурмайсиз.
Чунки у ҳатто захира ўриндиғида ўтириш имкониятига ҳам эга бўлмайди — тўғри уйига кузатилади!".