Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуринио Чемпионлар лигасида "Рома"га қарши кечган (4:3) учрашувдаги таркиб танлови ҳақида гапирди.
"Қаймоқранглилар" 1:3 ҳисобида ортда бораётган бўлса-да, баҳснинг сўнгги дақиқаларида вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлди. Жамоа 83-дақиқадан 90-дақиқагача учта гол уриб, ғалабани илиб кетди.
Матбуот анжуманида мураббийдан нима учун Арда Гулер ва Бернарду Силва учрашувни асосий таркибда бошламагани сўралди.
"Бир нарсани айтишимга рухсат беринг: агар ўйинни якунлаган таркиб бошидан майдонга тушганида, 0:5 ҳисобида ютқазган бўлардик. Бу айнан ўйиннинг охиридаги вазиятда иш берди, аммо 90 дақиқа давомида бундай ўйнаш самара бермасди", — деди Моуринио.
Гулер 59-дақиқада захирадан майдонга тушиб, икки голли узатмани амалга оширди. Силва эса 70-дақиқада ўйинга қўшилди.