Хорватия терма жамоаси капитани Лука Модрич Англиядан 0:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг мухлислардан узр сўради.

"Курашсиз, агрессиясиз, фолларсиз, жамоавий бирликсиз ўйнадик. Мен бу ерда 20-йилдан бери юрибман ва айтишим керакки, биринчи марта ўйиндан кейин ўзимдан уялдим.

Мағлуб бўлиш мумкин — улар биздан кучли эди. Аммо бундай тарзда мағлуб бўлиш ва ўз обрўмизни шундай йўқотиш — қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. 20-йил ичида биринчи марта ўзимдан чиндан ҳам уялдим.

Бир-биримизни айблашимиз керак эмас. Ҳар доимгидек, бу қийинчиликни ҳам биргаликда енгиб ўтишимиз лозим. Биз катта ҳисобда мағлуб бўлган ўйинлар ҳам бўлган, аммо бундай учрашувдан кейинги ҳиссиётлар бутунлай бошқача. Мен ҳеч қачон ўзимни бундай ҳис қилмаганман.

Кечирасизлар", — деди Модрич.