Миллатлар лигасининг 4-гуруҳидан ўрин олган 3-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.
Криштиану Роналдусиз қолган Португалия терма жамоаси Дания билан куч синашиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Канселу (13), Рамуш (25), Витиня (67) ва Жоау Феликс (87) Португалиянинг голларига муаллифлик қилган бўлса, Дамсгаард (23) ва Хойлунд (53) ҳам ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.
Шунингдек, гуруҳнинг 2-ўйинида бир киши кам бўлиб қолган Норвегия Уэлсга 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Дастлаб, Оскар Бобб 11-дақиқада ҳисобни очди, кейин эса Жеймс 38, Уилямс 48-дақиқаларда жавоб бериб, жамоасининг ғалабасини таъминлашди.
Шу тариқа, 3-турдан сўнг Португалия 100 фоизлик натижа билан пешқадамлик қилмоқда. Қолган 3 жамоада эса 3 очкодан мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 4-тур тўқнашувлари 4-октябр куни бўлиб ўтади.