"Бавария"нинг франсуз вингери Майкл Олисе тез орада Мюнхен клуби билан янги меҳнат шартномасини имзолаши мумкин. Бу ҳақда БИЛД нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, томонлар 2030 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича музокараларнинг якуний босқичида турибди. Мадриднинг "Реал" клуби томонидан жиддий қизиқиш бўлишига қарамай, Олисе жамоадан кетиш вариантини умуман кўриб чиқмаяпти.
Таъкидланишича, янги келишувга кўра, Майклнинг маоши сезиларли даражада оширилади. Бу орқали у "Бавария"нинг энг юқори маош олувчи футболчилари қаторига киради.
Маълумот учун, 24 ёшли вингер жорий мавсумда мюнхенликлар сафида барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифига айланди.