Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигасида Франсия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйналган учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Натижа фикрни ўзгартиради. Бугун қийин ўйин бўлди. Доннарумма керак пайтда, ўйин охирида бизни қутқарди. Аммо умуман олганда, ажойиб жамоага қарши яхши ўйнадик.

Бу йигитлар меҳнат қилишда давом этса, ажойиб жамоага айланиши мумкин. Бунинг учун маълум вақт керак, аммо биз яхши ривожланяпмиз.

Белгия билан ўйиннинг иккинчи бўлимидан бошлаб яхшироқ ўйнай бошладик. Тўғри ҳаракатларни амалга оширишга ҳаракат қилдик ва керак пайтда яхши ҳимояландик", — деди Манчини.