"Манчестер Юнайтед" мавсумни унчалик яхши бошлай олмагани Майкл Керрикнинг келажаги борасида турли гап-сўзларга сабаб бўлмоқда.
Клуб раҳбарияти инглиз мутахассисига ноябр ойидаги терма жамоалар танаффусига қадар вақт бермоқчи. Агар шу вақтгача вазият яхшиланмаса, раҳбарият кескин қарор қабул қилиши мумкин.
"ИндйКаила Невс" маълумотларига кўра, Керрик истеъфога чиқарилган тақдирда унинг ўрнига "Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
39 ёшли испаниялик мутахассис инглиз мухлисларига "Арсенал" ва "Челси"даги фаолияти орқали яхши таниш. Фабрегас ўтган мавсум якунида "Комо"ни Чемпионлар лигасига олиб чиққан.