ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити" устидан қозонилган 4:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг "Барселона"га қарши бўлажак учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Мавсумнинг ушбу босқичида энг яхши жамоа бўлиш унчалик муҳим эмас. Энг муҳими — мавсум якунида энг яхши жамоа бўлиш", — деди Энрике ЭСПН нашрига.
ПСЖ 20 октябр, сешанба куни ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади.