Луис Энрике Барселона устидан қозонилган 4:2 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Бу жуда кучли рақибга қарши энг юқори савиядаги ўйин бўлди. Биз каби ҳимояланиш жуда қийин, аммо айнан шу жиҳат ғалабамизнинг калити бўлганига ишонаман. Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик.
Биз бу мавсумда ҳали мағлуб бўлмаган жамоани енгдик. Барселона ҳар бир ўйинда ўртача 4 тадан гол ураётган эди, аммо бизнинг дарвозамизга фақат 2 та гол кирита олди.
Люка Эрнандес — тажрибали, амбитсияли ва ҳар доим ишлашга тайёр футболчи. Ўйиндан олдин ҳам ўз вазифасини яхши бажаришига ишонгандик. У агрессив ҳаракат қилади ва аҳмоқона қоидабузарликларга йўл қўймайди. У жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бирига қарши ажойиб ўйин ўтказди".