"Интер Миами" ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси Испанияда ўтказилган нуфузли Принсесс оф Астуриас Авард (Астурия маликаси) мукофотини топшириш маросими олдидан ЭФЕ агентлигига атрофлича интервю берди.

Ушбу мукофотга сазовор бўлган тарихдаги илк якка тартибдаги футболчига айланган Месси майдондаги муваффақиятлари билан бир қаторда, ўзининг хайрия жамғармаси орқали дунё бўйлаб болаларга кўрсатаётган ёрдами учун ҳам эътироф этилди.

Интервю давомида 39 ёшли афсона ўзининг мероси, "ГОАТ" муҳокамалари, фаолиятидаги оғир мағлубиятлар ва футболга бўлган қарашлари ҳақида очиқ-ошкора фикр билдирди.

💬 Спорт ва жамғарма учун берилган мукофот ҳақида:

«Ушбу эътироф учун миннатдорчилик билдираман. Мен учун спортда ва майдондан ташқарида, жамғармамиз орқали олиб бораётган ишларимиз учун ушбу мукофотни олиш голлар ёки титуллардан кам бўлмаган катта шарафдир».

💬 Одамлар уни қандай эслашларини ҳоҳлаши ҳақида:

«Келажак авлод ва футбол мухлислари мени шунчаки ўз мақсадлари ҳамда орзулари учун оҳиригача курашган буюк спортчи сифатида эслашларини ҳоҳлайман».

💬 Меҳнат ва интилиш ҳақида:

«Баъзида кўзлаган нарсамга эришдим, баъзида эса йўқ... лекин олдимда турган ва қўлимдан келадиган ҳар бир нарсани ютиш учун ҳаракат қилишдан ҳеч қачон тўхтамадим».

💬 Ғалаба қозониш ва мағлубиятни қабул қилиш ҳақида:

«Футболда ғалаба қозониш жуда қийин ва сиз босиб ўтилган бутун йўлни қадрлашни ўрганишингиз керак, чунки якунда фақат битта жамоа ғолиб бўла олади».

💬 Хатолар ва ўсиш ҳақида:

«Мағлубиятлар ва хатолар — футболнинг ажралмас қисми. Улардан сабоқ олиш ва кейинги ривожланиш учун фойдаланиш маҳорати ғолиб бўлиш каби муҳимдир».