Рафаэл Леау Дания устидан 4:2 ҳисобидаги ғалаба ва Криштиану Роналдунинг терма жамоа қароргоҳини тарк этгани ҳақида фикр билдирди.
"Унинг кетиши билан боғлиқ вазият бизнинг ишимиз эмас. Биз яна бир бор жамоа сифатида кучли эканимизни исботладик. Уйида ўтириб, Криштиану бу ғалабадан хурсанд бўлганига ишонаман.
Биз яхши муносабатдамиз ва унинг қандай инсон эканини биламан. Охир-оқибат, жамоа ҳаммасидан муҳим. Яна 3 очко олдик ва гуруҳда пешқадам бўлиб турибмиз.
Криш — болалигимдаги кумирим. "7" рақами ҳам мен учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки фарзандларим туғилган сана билан боғлиқ. Бу рақамда муносиб кўринишга ва ҳар лаҳзадан завқ олишга ҳаракат қилдим. Энг муҳими, биз яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозондик", — деди "Галатасарай" футболчиси.