"Ал-Наср" ҳужумчиси миллий жамоа йиғинини ўзбошимчалик билан тарк этгани учун 30 кунга футболдан четлатилди ва 255 евро жаримага тортилди.

41 ёшли португалиялик Жорже Жезуш Норвегияга қарши Миллатлар лигаси учрашувида (2:1) уни майдонга туширмаганидан сўнг терма жамоа қароргоҳини тарк этган.

Португалия футбол федератсияси интизом кенгаши Роналдуни айбдор деб топди. Ҳодиса 30 сентабр куни содир бўлган.

Португалия терма жамоасининг Данияга қарши навбатдаги ўйини 14 ноябр куни бўлиб ўтади. Шу сабабли Роналду дисквалификатсия туфайли бирорта ҳам учрашувни ўтказиб юбормайди.