Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Жоау Канселу Криштиану Роналдунинг терма жамоадаги вазияти ҳақида фикр билдирди.
"Криштиану — бизнинг капитанимиз, терма жамоа рамзи ва Португалияда қачонлардир бўлган энг яхши ўйинчи. Ишончим комилки, барчаси энг яхши тарзда якунланади.
Ҳозир энг муҳими — бу тўртта ғалаба. Барчамиз, жумладан Роналду ҳам, ажойиб иш қилдик. Энди эса бундан завқланишимиз мумкин.
Нима бўлишини фақат Проэнса, Жезуш ва Роналдунинг ўзи билади. Албатта, бу ҳафтада Роналду билан гаплашдик, аммо айнан нима ҳақида суҳбатлашганимизни айтмайман", — деди Канселу.