Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорге Жезуш "Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг баёноти билан танишганини маълум қилди.
Аввалроқ Роналду Жезуш билан юзага келган келишмовчиликдан сўнг терма жамоа ихтиёрини тарк этган эди. Кеча Криштиану катта баёнот бериб, мураббийни ваъдаларига амал қилмаганликда айблади. Шунингдек, ҳужумчи Жезуш матбуот анжуманида айтиши керак бўлган фикрларни ҳам келтириб ўтди.
"Мен баёнотни ўқиб чиқдим. Энди эса ҳар куни бўлгани каби Федератсия қароргоҳига бориб, ишлашда ва Португалия терма жамоаси ҳақида ўйлашда давом этаман. Бундан ортиқ айтадиган гапим йўқ", — деди Жезуш.