Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Жанубий Корея билан куч синашиб, 0:2 ҳисобида енгилди.
Дастлаб, учрашувнинг 7-дақиқасида Сон Хён-Мин жарима зарбасидан Абдувоҳид Неъматов дарвозасини ишғол қилди. 60-дақиқада эса Оҳ Се-хун фарқни 2 тага етказиб, ўйин тақдирини ҳал қилди.