"Ливерпул" бош мураббийи Андони Ираола "Арсенал"га қарши ўйинда Александер Исакка нисбатан қоидабузарлик учун пеналти белгиланмаганидан норози бўлди.

"Арсенал" ҳимоячиси Юриен Тимбер жарима майдонидаги кураш вақтида Исакни футболкасидан тортиб қолди. Бироқ бош ҳакам Энди Медли бу ҳолатда пеналти белгиламади.

"Исак билан боғлиқ вазиятда аниқ пеналти бор эди. Уни футболкасидан тортишди, буни ҳаммамиз кўрдик. Тўп Исакдан атиги бир сантиметр нарида учиб ўтди. У дарвоза қаршисида туриб, тўпга зарба беришга тайёрланаётган эди.

Муаммо шундаки, сиз мендан унинг ерга йиқилиши керакмиди, деб сўраяпсиз. Гап айнан шунда. Агар у йиқилганида, пеналти 100 фоиз белгиланарди", — деди Ираола.

— Кейинги сафар Исакка йиқилишини айтасизми?

— Ҳа, албатта, — дея жавоб берди мураббий.

Қоида бузилган вазият
Қоида бузилган вазият Фото: Х