"Барселона" афсонаси "АС" нашрига берган интервюсида "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди.
"Очиғини айтсам, бу совринни испаниялик футболчи қўлга киритишини хоҳлайман. 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонилгач, бу мантиқан тўғри бўларди", — деди Иниэста.
Бироқ унинг фикрича, футболчилар учун совринлардан кўра жамоавий муваффақиятлар муҳимроқ.
"Олтин тўп"га катта аҳамият берганмисиз? Умуман олганда, менимча, ҳамма кўпроқ жамоавий совринларга эътибор қаратган", — дея давом этди у.
"Одамлар Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни хоҳлайди. Агар "Олтин тўп" ҳам насиб қилса, майли. Аммо бу совринни Ла Лига ёки Чемпионлар лигаси билан бир даражага қўйиб бўлмайди", — дея қўшимча қилди испаниялик.
Иниэста бугунги Испания терма жамоасини 2010-йилги авлод билан таққослаб, шундай деди:
"Ҳозирги авлод билан 2010-йилдаги авлод ўртасидаги фарқ нимада? Бу футболчилар жуда ёш. Асосий вазифа — жамоага ҳозирги натижаларни беришда давом этиш имконини бераётган менталитетни сақлаб қолиш. Агар кейинги тўрт, олти ёки саккиз йилга қарасангиз, жамоа аъзоларининг аксарияти фаолиятидаги энг юқори даражага чиқади".
Негреира иши ҳақида гап кетганда эса Иниэста қатъий фикр билдирди.
"Негреира иши бўйича тарқалаётган гапларни эшитганингизда ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Футбол нуқтайи назаридан бу борада баҳслашадиган нарса йўқ. Биз ҳали бу борада айтилаётган гапларнинг охирига етганимиз йўқ.
Аммо ўша даврда тилга олинаётган барча учрашувларни таҳлил қилганимизда ҳам, уларда бизга ёрдам берилган бўлиши мумкин бўлган ҳолатларнинг ҳатто 1 фоизини ҳам топа олишмайди", — дея таъкидлади Иниэста.
Мен ҳеч қачон бизга ёрдам берилганини эшитмаганман, кўрмаганман ва ҳис қилмаганман. Ҳар бир учрашувда мухлислар ва футболчиларнинг ўзи рақиб томонга ёрдам берилганини кўради".