Миллатлар лигаси 1-гуруҳнинг 4-туридан ўрин олган икки беллашув бўлиб ўтади.
Франсия ўз майдонида Белгияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Доди Лукебакио 35-дақиқада белгияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда франсузлар жавоб берди.
Дизайр Дуэ 77-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Раян Шерки 81-дақиқада гол урди, Майкл Олисе эса 88 ва 91-дақиқаларда дубл қайд этиб, Франсиянинг йирик ғалабасини таъминлади.
Италия эса Туркияни 3:1 ҳисобида енгди. Жанлука Скамакка 26-дақиқада ҳисобни очди, Арал Шимшир 61-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. .
Риккардо Калафори 64-дақиқада италянларни яна олдинга олиб чиқди. Франческо Эспозито эса 87-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди.