Флик ПСЖга қарши кечган (2:4) учрашувда жамоасига жисмоний тетиклик етишмаганини таъкидлади.

"Бу биз учун ажойиб синов бўлди. Бугун қайси жиҳатларда кучайишимиз кераклигини кўрдик. Шу билан бирга, кўплаб яхши томонларни ҳам пайқадим. Менимча, ҳар икки жамоа ажойиб ўйин ўтказди. Биз хатоларга йўл қўйдик ва тўпни кўп йўқотдик. Бу ҳолатларни таҳлил қилишимиз керак.

Футболчилар етарлича тетик бўлмаганида хатоларга йўл қўйишини тушуниш лозим. Бизга жисмоний тетиклик етишмади. Сўнгги ҳафталар фавқулодда даражада ўтди ва мен футболчиларимнинг менталитети ҳамда муносабатини қадрлайман. Бугун бу яққол кўринди.

Кўплаб ижобий жиҳатлар бўлди, аммо «Севиля”га қарши ўйиндан кейинги ҳолат яна такрорланди. Жамоа сафардан кеч қайтди ва тикланиш учун етарли вақтимиз бўлмади. Бу баҳона эмас, балки бугун нима учун энг яхши ўйинимизни кўрсата олмаганимизнинг изоҳи.

Октабр ойида совринлар қўлга киритилмайди. Чемпионлар лигасидаги тақдир эса июн ойида ҳал бўлади”.