"Эвертон" расмий баёнот бериб, "Тҳе Фриэдкин Гроуп" клубга янги сармоядорларни жалб қилиш йўлларини, жумладан, назорат пакетини сотиш эҳтимолини ҳам ўрганаётганини маълум қилди.

"Тҳе Фриэдкин Гроуп" клубни сотиб олганида, "Эвертон" майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам жиддий молиявий муаммоларга дуч келган эди. Асосий вазифа клубнинг барқарорлигини таъминлаш, сармоя киритиш ва мухлислар учун янги стадион қурилишини якунлашга ёрдам беришдан иборат бўлди.

Энди мустаҳкам пойдевор яратилгани сабабли клуб тарихидаги кейинги босқич ҳақида ўйлаш вақти келди. Бироқ таклифлар фақат "Эвертон"ни янада ривожлантира оладиган ва эришилган натижаларни сақлаб қоладиган муносиб харидорлардан қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ден Фридкинга тегишли "Тҳе Фриэдкин Гроуп" 2024-йилда "Эвертон"ни сотиб олган эди.