ПСЖ ҳужумчиси Усман Дембеле Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити" майдонида қозонилган 4:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Франсиялик футболчи учрашувда голлардан бирига муаллифлик қилди.
"Одамлар биздан шубҳалангани биз учун мутлақо аҳамиятсиз. Ҳозир октябр, Чемпионлар лигасида иккинчи ўйин ўтказилди ва биз диққатимизни жамлаган ҳолда давом этапмиз. Мавсумнинг биринчи қисмида юқори савияни сақлаб қолишимиз кераклигини тушунамиз, кейин эса иккинчи яримга тайёргарлик кўрамиз.
Бугун биринчи бўлимни яхши ўтказдик, иккинчи бўлимда эса бироз қийин бўлди — сал бўшашиб қолдик. Аммо ижобий жиҳатларни ёдда сақлаймиз.
Ниманидир ойдинлаштирмоқчиманми? Йўқ, асло. Терма жамоалар ўйинлари учун танаффус бўлди, кейин эса таътилга кетдим. Айтганча, балки яна бир марта таътил сўрарман (кулади). Мени 10 йилдан бери танқид қилишади, бу ўзгариши қийин", — деди Дембеле Канал+ нашрига.