Испания терма жамоаси бош мураббийи Луйис де ла Фуэнте Ламин Ямалнинг ўйинига юқори баҳо берди.

"У бизни ҳайратда қолдиришдан тўхтамаяпти. Ламинда шунчалик катта истеъдод борки, унинг энг яхши ўйинлари ҳали олдинда. У жуда катта қадамлар билан ривожланмоқда. У терма жамоамизнинг етакчиларидан бири ва жамоада катта вазнга эга ўйинчи. Бундан хурсандмиз.

Агар "Олтин тўп"га номзодлар орасидаги ягона испаниялик Ямал бўлганида, уни дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб айтган бўлардим. Ўз позитсиясида у ҳамма ишни жуда яхши бажаради. Агар бошқа испаниялик ўйинчилар билан рақобат туфайли уни энг яхшиси деб бўлмаса, у ҳолда Ямал дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири.

У легендар ўйинчига айланиш йўлида бормоқда", — деди де ла Фуэнте.