"Ман Сити", "Валенсия" ва Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Давид Силва 40 ёшида футболчилик фаолиятини қайта тиклади.

Испаниялик ўйинчи Гонконг чемпионати иштирокчиси "Шатин" клуби билан қисқа муддатли шартнома имзолади. Силва дастлаб битта ўйинда майдонга тушади, шундан сўнг унинг жамоадаги иштироки давом эттирилиши бўйича қарор қабул қилинади.

Силва тиббий кўрикдан ўтгач, октабр ойи ўртасида Гонконгга етиб боради. Клуб уни жамоа машғулотларига қўшиб, оптимал жисмоний ҳолатга қайтаришни режалаштирмоқда.