Хабарингиз бор, бугун Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея билан куч синашади.
Беллашув Тошкент вақти билан 16:00'да старт олиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, терма жамоамиз бундан аввалги икки ўртоқлик учрашувида ишончли ва йирик ғалабаларни қўлга киритди. Дастлаб, Эрон Фарғонада 3:1 ҳисобида таслим этилди, кейин эса Сурия 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди.