Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Криштиану Роналдунинг терма жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Умид қиламанки, Криштиану терма жамоани тарк этмайди... Ва агар у кетмоқчи бўлса ҳам, бу ҳозиргидек эмас, балки Криштиануни улуғлайдиган гўзал бир кунда содир бўлиши керак.
У энг яхшисига муносиб. Криштиану — футболимиз ва мамлакатимизнинг энг буюк тимсолидир", — деди Фернандеш.