"Барселона" Родрининг жароҳати бўйича расмий хабар берди.

"Астон Вилла"га қарши кечаги учрашувда мушакларида ноқулайлик ҳис қилган Родри тиббий текширувдан ўтди. Натижада унинг ўнг сон орқа мушагида енгил жароҳат аниқланди.

Футболчи якшанба куни "Атлетико"га қарши баҳсда майдонга тушмайди. Унинг сафга қайтиш муддати жароҳатнинг тикланиш жараёнига боғлиқ.

Испания нашрларининг ёзишича, испаниялик ярим ҳимоячи 1 ойга сафдан чиққан.