"Реал" Федерико Валвердени "Вилярреал"га қарши эртанги ўйин учун қайдномага киритди. Уругвайлик ярим ҳимоячи "Атлетико"га қарши дербида (1:2) жароҳат олган ва шу сабабли терма жамоалар ўйинларини ўтказиб юборганди.

Ўшанда "Реал" футболчининг тўпиғи боғламлари учинчи даражали шикастланганини маълум қилган. Бундай жароҳатдан тикланиш одатда бир ярим ойдан уч ойгача вақт олади. Аммо Валверде анча эрта сафга қайтиб, бугун жамоадошлари билан машғулот ўтказди.

"Дунёдаги 100% тиббиёт ҳамжамияти адашганини исботлаб, тарих яратишда давом этаётгани билан «Реал”ни табриклаймиз!” — дея ёзди "Атлетико" ижтимоий тармоқларда. 😏