Исломбек Исмоилов бошқарувидаги Нефтчи Элит Осиё чемпионлар лигасининг 2-турида Ан-Наср билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида енгилди.
Дастлаб, учрашувнинг 33-дақиқасида саудияликлар ҳисобни очди. 42-дақиқада эса Криштиану Роналду фарқни 2 тага етказди. Орадан кўп ўтмай Фарғона клуби 2:1 қилди, бироқ гол офсайд сабаб инобатга олинмади.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Алишер Одилов ҳисобни барибир қисқартирди. 78-дақиқада эса Анвар Ғофуров автогол муаллифи бўлди.