Ўзбекистон Суперлигасида 23-тур учрашувлари қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтмоқда. Тур доирасидаги якунига етган марказий ва қизиқарли ўйинлар натижалари қуйидагича:
«Нефтчи» 2:2 «Хоразм» — Фарғонада мезбонлар ғалабани қўлдан чиқарди.
«Қўқон-1912» 3:0 «Машъал» — Қўқонликлар йирик ҳисобда зафар қучди.
«Пахтакор» 3:1 «Бунёдкор» — Тошкент дербисида "шерлар" устун келди.
«Бухоро» 3:2 «Андижон» — Голлар шоусига бой ўйинда бухороликлар кичик устунлик билан ғалаба қозонди.
«Насаф» 2:1 «Динамо» — Қашқадарёда мезбонлар муҳим 3 очкони қўлга киритди.
(Тур доирасидаги «Қизилқум» – «Сурхон», «ОКМК» – «Навбаҳор» ҳамда «Сўғдиёна» – «Локомотив» учрашувлари кейинги кунларга белгиланган).