"Реал"нинг 19 ёшли қанот ҳужумчиси Ян Диоманде Чемпионлар лигасида иштирок этиш орзуси амалга ошгани ҳақида гапирди.

"Чемпионлар лигасида ўйнаш — энг катта орзуларимдан бири. Буни "Реал" футболкасида амалга ошираётганимдан жуда бахтлиман", — деди Диоманде журналист Фабритсио Романога.

Футболчи ўтган трансфер ойнасида "РБ Лейпсиг"дан Мадрид клубига ўтган. Яқинда "Вилярреал"га қарши Ла Лига 8-тур учрашувида "Реал" сафидаги илк голини урди.

"Реал" Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашувини 14 октабр куни Италиянинг "Рома" клубига қарши ўтказади.